Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони ўзига нисбатан илгари сурилаётган барча айбловларни инкор этди ва янги суд жараёнини «сиёсий таъқибга уриниш» деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суд тизими имкониятлари 20 йил давомида менга ва «Италия, олға» партиясига ишониб келаётган миллионлаб италияликларга қарши фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги лозим. Ҳозир биз яна Италия сиёсати марказидамиз ва айрим кучлар менга зарба беришга интилмоқда.80 ёшли сиёсатчи шу тариқа Милан прокуратурасининг унга қарши суриштирувни қайтадан бошлаганига изоҳ берди. Прокуратура уни вояга етмаган фоҳишалар хизматидан фойдаланиш иши бўйича гувоҳларни пора бериб сотиб олишда айбламоқда.Сильвио Берлускони, Италиянинг собиқ бош вазири
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)