Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (IATA) АҚШ президенти Дональд Трампнинг етти мамлакат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш тўғрисидаги фармони самолётлар экипажларига ҳам тегишли эканини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Нашр эслатишича, 27 январь, жума куни Трамп АҚШда қочоқлар қабул қилинишини 120 кунга тўхтатиб турадиган, суриялик қочоқларни жойлаштиришни номаълум муддатга тақиқлайдиган, АҚШга кириш қоидаларининг баъзиларини қатъийлаштирадиган, шунингдек, асосий аҳолиси мусулмонлардан иборат мамлакатлар фуқароларининг АҚШга киришини 90 кунга тўхтатиб турадиган фармонни имзолади. Reuters маълумотларига кўра, бунда гап Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали фуқаролари киришини вақтинчалик тақиқлаш ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)