Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашди, деб ёзади TJournal. Уларнинг телефон орқали мулоқоти Америка етакчиси инаугурациясидан кейинги биринчиси, унинг сайланганидан кейинги иккинчиси бўлди. Суҳбат тахминан 45 дақиқа давом этди.
Трамп Путин билан гаплашаётган вақтда унинг ёнида вице-президент Майк Пенс, президент маслаҳатчилари Майкл Флинн ва Стивен Беннон ҳамда Оқ уй аппарати бошлиғи Райнс Прибас бор эди.
Россия президенти матбуот хизмати маълум қилишича, суҳбат «ижобий ва ишбилармонлик руҳида» ўтди. Путин ва Трамп терроризмга қарши кураш, Яқин Шарқ, араб-исроил зиддияти, Эроннинг ядро дастури ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Кремль маълумотларига кўра, давлат раҳбарлари ИШИД ва Суриядаги бошқа террорчилик гуруҳларини тор-мор қилиш учун ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ёқлаб чиқди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, Россия томонидан Трамп билан суҳбатга Путиннинг ёрдамчиларидан ҳеч ким жалб этилмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)