Греция олий суди Туркияга 2016 йил ёзидаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг мамлакатдан қочган 8 нафар ҳарбий хизматчини топширмасликка қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
8 нафар турк зобити Грецияга 2016 йил 16 июлида ҳарбий вертолётда етиб келганди. Улар SOS сигналини берган ва шошилинч қўнишга рухсат сўраган. Ҳарбийлар ўзларининг исёнга алоқадорликларини инкор этмоқда.
Уларнинг ҳар бири мамлакатга ноқонуний кириб келгани учун икки ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кейинчалик суд мазкур ҳукм ижросини уч йилга кечиктирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)