АҚШ амалдаги қоидаларнинг самарадорлигини аниқлаш учун қочоқларни қабул қилиш дастурини 120 кунга тўхтатиб туради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» президент фармонига таяниб.
«Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари қочоқларни қабул қилиш дастурини 120 кунга тўхтатиб туриши керак. Шу давр ичида вазирлик разведка бошқармаси бошлиғи билан ҳамкорликда қочоқлар дастурига аризалар қабул қилиш бўйича талабларни ва уларни текшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, дастур бўйича қабул қилинаётган қочоқлар АҚШ хавфсизлиги ва тинчлигига таҳдид солмаслигига ишонч ҳосил қилиши ва шундай чораларни кўриши керак», — дейилади Дональд Трамп имзолаган фармон матнида.
Ҳужжатда таъкидланишича, кўриб чиқиш учун қабул қилинган аризалар амалдаги жараёнлар таҳлили тугагач, кўриб чиқилиши мумкин.
Изоҳ (0)