Амирликларда бўлиб турган Грузия терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Учрашувдаги ягона гол 45-дақиқага келиб Ҳамза Ал-Дардур томонидан урилди. Қайд этиш керак, Иордания терма жамоаси ЖЧ—2018 учун курашдан чиқиб кетган бўлса, Грузия терма жамоаси Россия мундиали учун ҳаракатни давом эттирмоқда.
Абдуллоҳ Месфер бошқарувидаги иорданияликлар айни вақтда Осиё кубоги—2019 йўлланмасини қўлга киритиш учун рақобат олиб боради. Унинг рақиблари: Вьетнам, Камбоджа ва Афғонистон.
Маълумот учун, Грузия терма жамоаси уч кун муқаддам Ўзбекистон термаси билан ҳам майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Ўртоқлик учрашуви БАА, Дубай 25 январь, чоршанба
Изоҳ (0)