Ҳиндистон ҳукумати Эверест (Жомолунгма) чўққиси баландлигини ўлчаб кўришга қарор қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Бунга олимларнинг Непалда 2015 йилда содир бўлган ва 8 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган 7,8 магнитудали зилзила туфайли чўққи баландлиги пасайган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмини сабаб бўлди. Улар сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга таяниб, Эверест баландлиги бир неча сантиметрга камайганини билдирди.
Ҳукумат комиссияси раиси Сварна Субба Рао экспедиция икки ойдан сўнг жўнатилишини маълум қилди. Ўлчов ишлари бир ойга яқин вақт олиши, ҳисоб-китоблар учун эса икки ҳафта кетиши айтилди.
Маълумот учун, 1955 йилда ўтказилган ўлчовларга кўра, Эверест баландлиги 8848 метрни ташкил этади ва у дунёдаги энг баланд чўққи ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)