Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ ўз тарихида биринчи бор халқаро ташкилотнинг ўрмонлар бўйича форуми махсус сессиясида тайёрланган Ўрмонлар бўйича стратегик режани қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: Wikimedia / Cephas

Фото: Wikimedia / Cephas

Ҳужжатда белгиланган мақсадлардан бири 2030 йилга келиб дунё ўрмонлари майдонини 120 миллион гектарга кўпайтиришдан иборат. БМТга аъзо давлатлар қабул қилган режа нафақат янги ўрмонларни яратиш, балки мавжудларини барқарор бошқаришни ҳам кўзда тутади.

Стратегик режада ўрмонлар йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш, уларни сақлашга қаратилган дастурларни молиялаштиришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тирикчилиги ўрмонлар билан боғлиқ инсонлар турмуш тарзини яхшилаш, ўрмонларни барқарор бошқаришни жорий этиш учун сиёсий ва ҳуқуқий шартларни яратиш каби масалалар ўрин олган. Бироқ ҳар бир мамлакат эришиши лозим бўлган мажбурий меъёр ва кўрсаткичлар белгиланмаган.

Маълумот учун, ўрмонлар қуруқликнинг 30 фоизини ташкил этади, ер юзи аҳолисининг 25 фоизи — 1,6 миллиард кишининг машғулоти ва даромади ўрмонлар билан боғлиқ. Қўл тегмаган ўрмон массивларининг учдан икки қисми Россия, Канада ва Бразилияга тўғри келади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)