Беш кун аввал Оқ уйга кўчиб ўтган АҚШ президенти Дональд Трампга у ерда энг кўп ётоқхона ва телефонлар ёқиб тушди. Бу ҳақда у The New York Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«У ердаги телефонлар мен дунёда кўрган энг чиройлиларидир. Дунёдаги энг хавфсиз тизим», — дея таърифлади у ҳукумат алоқасининг телефон қурилмаларини. Шу билан бирга, у ўзининг эски ҳамда яхши ҳимояланмаган Android-телефонидан фойдаланишини, маслаҳатчиларининг норозиликларига қарамай, у орқали Twitter’да ёзишини маълум қилди.
Шунингдек, Трамп ўз кун тартиби ҳақида гапириб берди: у 6:00 гача уйғонади, кейин дастлаб шахсий хонасида, сўнг емакхонада телеянгиликларни кўради, параллель равишда эса матбуотни ўқийди.
Тахминан 9:00 да АҚШ президенти ўз ёрдамчилари билан суҳбатлашади. Кечқурунлари кўпинча ўз вақтини телевизор қаршисида ўтказади.
Изоҳ (0)