Марказий разведка бошқармаси ўз сайтида 1974 йили Шотландия қирғоқлари яқинида АҚШ ва СССР сувости кемаларининг тўқнашуви ҳақидаги махфийликдан чиқарилган ахборотни эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Атом сувости кемаларининг тўқнашуви ҳақидаги телеграмма АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Брент Скоукрофт томонидан давлат котиби Генри Киссенжерга йўлланган.
Маълум бўлишича, James Madison сувости кемаси Шотландиядаги Холи-Лох АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари базасидан чиқиши билан совет субмаринаси билан тўқнашиб кетган, уларнинг ҳар иккиси сув юзасига сузиб чиққан, кейинроқ СССР кемаси яна сув остига шўнғиган.
«Ҳозирча кўрилган зарар даражаси ҳақида маълумотлар йўқ. Сизни хабардор қилиб тураман», — дейилади телеграммада. Мазкур ҳужжат билан бирга яна миллионлаб бошқа махфийликдан чиқарилган маълумотлар ҳам эълон қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)