2015 йилги мавсумдан кейин Тошкентнинг «Локомотив» клубидан истеъфога чиқарилган Вадим Абрамов фаолиятини «Бухоро» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.
Мутахассис «темирйўлчилар» сафини тарк этгач, ишсиз юрганди. У орада Москвага бориб, операцияни бошдан ўтказди ва соғлигини тиклаб олишга ҳаракат қилди. Аниқланишича, айни пайтда Абрамов Бухорода бўлиб турибди. Нашр унинг вилоят бош жамоаси билан музокара ўтказаётганини тахмин қилган.
Маълумот учун, Олий лиганинг 2016 йилги мавсумини 4-ўринда якунлаган «Бухоро» куни кеча бош мураббий Жамшид Саидов ва унинг маслаҳатчиси Тачмурод Агамуродовни истеъфога чиқарганди.
Изоҳ (0)