• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Моуриньога жой бор, Гвардиолага эса йўқ: УЕФА барча даврларнинг энг яхши мураббийлари рўйхатини эълон қилди

    УЕФА барча даврларнинг энг яхши мураббийлари 10 талик рейтингини эълон қилди. Рўйхатдан «Барселона» билан 14 та, «Бавария» билан 7 та совринни қўлга киритган, хусусан, Европа Чемпионлар Лигасида 2 марта ғолиб чиққан, ҳозирги даврнинг энг совриндор мураббийларидан бири Хосеп Гвардиола тушиб қолган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    УЕФА ташкил этилган 1954 йилдан то ҳозирги давргача бўлган оралиқда фаолият юритган шунингдек, фаолиятини давом эттираётган энг яхши 10 мураббийни қамраб олган рўйхат ва бу мутахассисларнинг қисқача таржимаи ҳоли билан қуйида танишишингиз мумкин.

    Брайан Клаф

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Кичик клублар билан мураббийлик соҳасида катта ютуқларга эришган Брайан Клаф футболчи сифатида ҳам юксак савия­да ўйнаб, Англия чемпионатларидаги 274 та учрашувда 251 та гол урган. 29 ёшида эса оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийликни бошлайди. Мураббий сифатида 1971/1972 йилги мавсумда камтаргина «Дерби Каунти» билан Англия чемпионлигини, «Ноттингем Форест» билан эса икки марта — 1979 ва 1980 йилларда Европа Чемпионлар Кубогини қўлга киритади.

    Йохан Кройфф

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўз даврининг энг кучли футболчиларидан бири бўлган Йохан Кройфф мураббийлик фаолиятида ҳам улкан чўққиларга эришган. Уч бора «Олтин тўп» соҳиби мураббийлик фаолияти даврида Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан икки марта мамлакат кубоги ва бир марта — 1987 йили Европа Кубок эгалари кубогида ғолиб чиқади.

    Кройффнинг мураббийликдаги энг катта муваффақиятлари Каталониянинг «Барселона» жамоаси билан боғлиқ. Жумладан, голландиялик мутахассис клуб билан Испания чемпионатида қаторасига 4 марта ғалаба қозонган ягона мураббийдир.

    Висенте дель Боске

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида катта ғалабаларга эриша олган кам сонли мураббийлардан бири. Висенте дель Боске фаолияти давомида Мадриднинг «Реал» жамоаси билан икки марта УЕФА Чемпионлар лигаси ғолибига айланган бўлса, Испания терма жамоаси билан эса бир мартадан Европа чемпионати ҳамда Жаҳон чемпионати мусобақалари ғолиблигини қўлга киритган.

    Сэр Алекс Фергюссон

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Сўзсиз, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. 1986 йилдан 2013 йилга қадар Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасига устозлик қилди. Бу орада мураббий Англия Премьер-лигасида 13 марта, Европа Кубок эгалари кубогида 1 марта, УЕФА Чемпионлар Лигасида эса 2 марта ғолибга айланди.

    Эленио Эррера

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Асли келиб чиқиши испаниялик бўлган Эррера Аргентинада туғилган. Мураббий сифатида у Мадриднинг «Атлетико», Каталониянинг «Барселона», Миланнинг «Интер» жамоалари билан кўплаб совринларни қўлга киритган. «Интер» билан икки бор Чемпионлар Кубогини қўлга киритиш — шулар жумласидан.

    Удо Латтек

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Профессионал футболчи Удо Латтекнинг бирорта ҳам жиддий натижаси йўқ. Лекин мураббий Удо Латтек катта-катта ютуқларга эриша олган. У «Бавария»ни қаторасига уч марта Германия чемпиони, 1974 йили эса Чемпионлар Кубоги соҳибига айлантирди. Кейинчалик Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини бир неча бор миллий биринчиликда ва бир марта УЕФА Кубогида ғолиб қилди. У «Барселона» клубида ҳам самарали фаолият юритиб, Кубок эгалари кубогида ва Лига кубогида чемпион қилди. Шундан сўнг «Бавария»га қайтиб, жамоа билан бирга яна уч бор Германия чемпиони бўлди.

    Валерий Лобановский

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    МДҲдаги энг совриндор мураббийлардан бўлган Валерий Лобановский 1997 йил УЕФА Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида Каталониянинг «Барселона» жамоасини икки ўйин натижасига кўра етти тўп фарқи билан мағлуб этиб, футбол оламида ўзига хос мактаб яратганини исбот этган эди. Лобановский қўли остида «Олтин тўп»нинг уч совриндори — Олег Блохин, Игорь Беланов ва Андрей Шевченконинг етишиб чиққаниёқ мураббийнинг қандай кучли салоҳиятга эга бўлганидан далолат беради.

    Ринус Михелс

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Тотал футболнинг отаси сифати тилга олинадиган Ринус Михелс футболга баскетбол ўйини тамойилларини олиб кирди — тўпга эгалик қилинган пайтда барча ҳужумга ўтади, тўп йўқотилгач эса барча ҳимояланади. Мураббийнинг янги фалсафаси туфайли «Аякс» кетма-кет уч маротаба Европада энг кучли деб эътироф этилади. Михелс Голландия терма жамоаси билан 1988 йили Европа чемпионати ғолибига айланди.

    Жозе Моуриньо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Замонавий футболнинг энг совриндор мураббийларидан бири. Моуриньо 2 марта УЕФА Чемпионлар Лигасида, 1 марта УЕФА Кубогида ғолиб чиққан. У:
    • Португалияда — 2 марта чемпион, 1 марта Кубок соҳиби, 1 марта Суперкубок соҳиби;
    • Англияда — 3 марта чемпион, 1 марта Кубок соҳиби, 3 марта Лига кубоги соҳиби, 2 марта Суперкубок соҳиби;
    • Италияда — 2 марта чемпион, 1 марта Кубок соҳиби, 1 марта Суперкубок соҳиби;
    • Испанияда — 1 марта чемпион, 1 марта Кубок соҳиби, 1 марта Суперкубок соҳиби бўлган.
    Бу ютуқлар унинг «Беназир» деб аталишига тўла асос бўла олади.

    Арриго Сакки

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Арриго Сакки футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири саналади. Сакки тўққиз йиллик совринсиз даврдан кейин «Милан»ни чемпионликка бошлаб келди. Бир неча маротаба еврокубокларда ва икки маротаба Қитъалараро кубокда «Милан»ни ғолибга айлантирди. 1994 йилги мундиалда Италия термасини финалгача олиб келган мураббий ҳал қилувчи баҳсда Бразилияга имкониятни бой беради. Лекин у барчага хилма-хил тактикаларга асосланган футболни тақдим эта олган эди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    17.01.2017, 17:30   Изоҳ (0)   23712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швед боксчиси ҳакамни нокаутга учратишига бир баҳя қолди

    17.01.2017, 12:15

    Чехияда флорбол мусобақаси вақтида спорт залининг томи қулади. Ҳеч ким жабрланмади

    16.01.2017, 14:49

    Руслан Нуриддинов — жаҳоннинг 2016 йилдаги энг яхши оғир атлетикачиси номига даъвогар

    16.01.2017, 07:35

    Футбол юлдузларини 5-6 карра қимматроққа сотиб олаётган хитойликлар ўз ватандоши учун 40 баробар кўпроқ пул сарфлади

    16.01.2017, 05:02

    WADA собиқ раҳбари: ЖЧ—2018 иштирокчилари Россияга келишдан бош тортса, Россия мундиалдан маҳрум бўлиши мумкин

    13.01.2017, 11:00

    Тест: Хитойча ёзилган фамилиясига қараб, футболчининг кимлигини топинг!

    12.01.2017, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.