Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги эски ҳайвонот боғи ўрнида жойлашган экобоғ бузилиб, у ерда янги истироҳат боғи қурилади. Бу ҳақда UZ24 шаҳар ҳокимлигига таяниб хабар бермоқда.
Айни пайтда экобоғ ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда, у ерга оғир техника келтирилган. Боғда болалар учун аттракционлар ва умумий овқатланиш жойлари бўлади.
Янгиланган боғ Наврўз арафасида очилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)