Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон – умумий уйимиз» мавзуида тасвирий, фото ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмаси очилди, деб хабар беради ЎзА.
Республика Байналмилал маданият маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазманинг очилишида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган миллий маданият марказлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, бадиий жамоалар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.
Кўргазмада Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган миллий маданият марказлари фаолиятини акс эттирган тасвирий санъат асарлари, фотосуратлар қаторида ҳар бир миллатнинг ҳунармандлиги, либослари, амалий санъат намуналари намойиш этилмоқда.
Кўргазма доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган «Ўзбекистон – умумий уйимиз» VI дўстлик ва маданият фестивали ғолиблари тақдирланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)