Бразилияда сариқ безгакка чалинганлар сони 60 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фото: AP
Globo телеканалига кўра, Минас-Жерайс штати соғлиқни сақлаш вазирлиги 58 нафар беморда мазкур вирус мавжудлигини тасдиқлади, улардан 32 нафари оламдан ўтди. Яна 391 ҳолатда ташхис узил-кесил қўйилмаган, батафсил таҳлиллар ўтказилганидан 20—30 кун ўтиб аниқланиши кутилмоқда. Штатда касаллик тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Аввалроқ қўшни Сан-Паулу штатида сариқ безгак камида 3 кишини ҳаётдан олиб кетгани маълум бўлганди. Ушбу минтақада шифокорлар 10 кишида хавфли касаллик аломатларини аниқлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)