Хитойнинг Sinopec нефть компанияси собиқ бош директори Ван Тяньпу порахўрлик учун 15 йил-у 6 ойга қамоққа маҳкум этилди, деб ёзади «ТАСС».
Тергов аниқлашича, 2003—2014 йилларда Ван Тяньпу бизнес-лойиҳаларни жадаллаштиришда ёрдам бергани учун учинчи шахслардан 33 миллион юан (4,8 миллион доллар)дан зиёдроқ пул олган, шунингдек, 7,9 миллион юань (1,1 миллион доллар) давлат маблағларини ўзлаштирган.
Маҳкумга ушбу иш бўйича 3,2 миллион юань (470 минг доллар) миқдорида жарима белгиланди. Суд қарорида айтилишича, Sinopec собиқ раҳбари тергов билан ҳамкорлик қилгани учун, унга нисбатан ҳукм юмшатилган. Ван Тяньпу ўз айбини тан олди ва апелляция бериш нияти йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)