Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Вашингтонда 20 январь, жума куни АҚШнинг 45-сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Маросим маҳаллий вақт билан 12:00 да (Тошкент вақти билан 22:00 да) Капитолий биноси олдида бошланади.

Фото: AP

Фото: AP

«Коммерсантъ»нинг ёзишича, маросимда Американинг янги етакчиси оила аъзолари, шунингдек, АҚШнинг лавозимини тарк этаётган президенти Барак Обама ва Трампнинг сайловдаги асосий рақиби — Ҳиллари Клинтон ҳам қатнашади.

Американинг янги етакчиси кунни авлиё Иоанн черковидаги ибодатдан бошлайди — бу вазифасини бажаришга киришаётган ҳар бир АҚШ президенти учун одатга айланган анъанадир.

Шундан сўнг Дональд Трамп ва унинг вице-президенти Майк Пенс Оқ уйга йўл олиб, чойхўрлик қилади, кейин Обама билан бирга инаугурация маросимига йўл олади.

Сайланган президентни АҚШ Олий судининг бош судьяси Жон Робертс қасамёдга олиб келади. Лавозимга киришганидан сўнг, Дональд Трамп инаугурация нутқи билан чиқиш қилади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар