Бразилияда бортида Олий суд судьяси Теодор Завадски бўлган енгил моторли самолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Meduza. Унинг ўғли айтишича, ҳалокат натижасида судья нобуд бўлган.
Камида яна икки йўловчи ҳалок бўлди.
Завадски Petrobras энергетика компанияси ишини назорат қилаётган эди. Бу бир неча ўнлаб бразилиялик сиёсатчилар ва бизнесменларнинг ҳибсга олинишига, шунингдек, мамлакат президенти Дилма Руссефнинг импичментига олиб келган кенг кўламдаги коррупция терговидир.
Судья 69 ёшда эди.
Petrobras компанияси раҳбарияти қурилиш компанияларидан пора олишда айбланмоқда. 2016 йил ёзида ҳокимиятдан четлатилган Бразилия президенти Дилма Руссеф Petrobras директорлар кенгашига 2003—2010 йилларда раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)