18 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев давлат мулки объектларини сотишни соддалаштириш ва тезлатишга қаратилган фармонни имзолади. Фармонда, шунингдек, фонд биржасида акцияларни аҳоли ва тадбиркорларга бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш кўзда тутилган.
2. Назарбоевнинг невараси қозоқ халқининг душманларини санаб ўтди. Ойсултоннинг айтишича, ҳукуматнинг олий эшелонларини порахўрлардан тозалаш операцияси кетмоқда.
3. Трамп «ғирром ОАВларга қарши туриш» учун Twitter’да ёзишга мажбур эканлигини маълум қилди. «Twitter’да хабар ёзишни ёқтирмайман, бундан бўлак ишларим ҳам етарли аслида».
4. Франция собиқ бош вазири унга тарсаки туширган кишини судга беради. 18 ёшли йигит давлат органининг ваколатли ходимига нисбатан зўравонлик акти учун ҳибсга олинган.
5. «Ювентус»нинг бир йил ва 200 минг евро сарфланган янги логотипи устидан ҳатто Ўзбекистон клублари ҳам кулди. Изоҳга ҳожат йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)