17 январь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди, деб хабар беради МСК матбуот хизмати.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси айрим Сенат аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатди.
Шунингдек, мажлисда Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Сенат аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини 2017 йил 21 январь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри «Кимёгарлар» маданият саройи биносида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)