Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Қирғизистонда Туркия авиакомпанияси самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олдинроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга Boeing-747 ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлганлиги муносабати билан ҳамдарлик билдирилганди.
Давлат раҳбари ўз мактубларида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Boeing-747 юк самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлган 38 кишининг жасади шахси аниқланди, улардан 17 нафари болалардир. Қирғизистон ИИВ юк самолёти бортида теракт юз бергани тахминини истисно этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)