АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп атрофидаги кишилар бўлғуси Америка етакчисининг Россия президенти Владимир Путин билан эҳтимолий учрашуви ҳақидаги хабарларни рад этди, деб ёзади «ТАСС». Учрашув, гўёки, республикачи ўз лавозимига киришгач, Рейкьявикда ўтказилиши режалаштирилган эди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Трампнинг вакилларидан бири ушбу ахборотни «юз фоиз ёлғон» деб атаган.
Аввалроқ The Sunday Times газетаси АҚШнинг сайланган президенти лавозимига киришганидан сўнг бир неча ҳафта ўтгач, Рейкьявикда Россия етакчиси билан учрашишни исташи ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотларига кўра, ушбу эҳтимолий музокаралар чоғида Трамп ядровий қурол-яроғларни чеклаш бўйича битим устидаги ишларни бошлашни режалаштирмоқда.
Москва, The Sunday Times қайд этишича, икки етакчи саммитига розилик бермоқчи. Исландия ташқи ишлар вазири эса мамлакат ҳукумати музокараларни ташкиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ (0)