Туркиянинг Сурия ва Ироқ билан чегарасида 330 километрлик девор қад кўтарди. Бу ҳақда Туркия бош штаби баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Девор чегара туманларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қурилди.
Бундан ташқари, Туркиянинг жанубий сарҳадларида 191 километр тиканли сим ўрнатилди.
Бу чоралар 2016 йилда мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга уриниш билан боғлиқ 57 минг ҳолатнинг олдини олишга ёрдам берди, шунингдек, чегараларда 424 минг киши ушлаб қолинди.
Изоҳ (0)