АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон томонидан Эрон ва Ливияга нисбатан жорий этилган қатор санкциялар, шунингдек, Зимбабве ва Венесуэланинг мансабдор шахсларига қаратилган чекловларни сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, 20 январда ваколати якунига етаётган давлат раҳбари Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилаётган террорчиларга нисбатан санкциялар тартибини ҳам кучда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Обама Россияга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)