Германиянинг энг йирик банкларидан бири — Deutsche Bank раҳбарияти ходимларига WhatsApp, Google Talk ва iMessage орқали ёзишмалар олиб боришни тақиқлади. Бунга сабаб сифатида корпоратив телефонлардан фойдаланганда хавфсизлик даражасини ошириш зарурати кўрсатилди, деб хабар беради TJournal.
Bloomberg’нинг компания ичида тарқатилган мактубга таяниб билдиришича, банк матн шаклидаги хабарларни шифрлаб бўлмагани учун шундай қарор қабул қилган.
Мурожаатда айтилишича, тақиқ ходимларнинг шахсий телефонини ҳам қамраб олади.
2015 йил сентябрида Deutsche Bank мижозларидан бирига адашиб 6 миллиард доллар юборган эди. Бунинг натижасида жанжал келиб чиққани боис компания хавфсизлик даражасини оширишга кўп эътибор қаратмоқда.
Изоҳ (0)