Россия, Туркия ва Эрон дипломатлари Москвада маслаҳатлашувлар ўтказди. Остонада бўлиб ўтадиган Сурия томонлари ўртасидаги музокара маслаҳатлашувларнинг асосий мавзуси бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Учрашув 23 январда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Томонлар мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди.
Маслаҳатлашувларнинг очилиш маросимида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чиқиш қилди.
Бир муддат илгари Сурия президенти Башар Асад Остонада мухолифат вакиллари билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)