Туркия парламенти депутатлари 13 декабрь, жума кунга ўтар кечаси конституцияга киритиладиган, президент ваколатларини кенгайтиришни кўзда тутувчи тузатишлар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг учта асосий моддасини тасдиқлади, деб ёзади «Интерфакс».
Бунда гап, хусусан, давлат раҳбарига буйруқларни парламентга кўриб чиқиш учун тақдим қилмасдан туриб, чиқариш имкониятини бериш ҳақида бормоқда. Президент, шунингдек, вице-президент, вазир ва бошқа юқори мансабли расмий шахсларни мустақил равишда тайинлай олади. Бундан ташқари, президент парламент қабул қиладиган қонунларни кўриб чиқиш учун конституциявий судга тақдим этиши мумкин. Ушбу суднинг 15 аъзосидан 12 нафарини Туркия президентининг шахсан ўзи тайинлайди.
Агар парламент қонун лойиҳасини маъқулласа, у умуммиллий референдумга чиқарилади. Айни пайтга қадар депутатлар қонун лойиҳасининг 18 та моддасидан 8 тасини тасдиқлади.
Изоҳ (0)