Россия бош вазирининг ўринбосари Игорь Шувалов яқин орада Европа давлатларининг Россияга қарши санкциялари бекор қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бир нарсани тушуниш вақти етди. Яқинда санкциялар амал қилишини тўхтатади. Россия ҳукумат ўз ҳаракатларида шундан келиб чиқиши керак. Бизнинг вазифаларимиз бошқача бўлади», — деди у.
Бир муддат илгари Россиянинг собиқ молия вазири Алексей Кудрин ҳам шунга яқин фикрлар билдирган эди.
Изоҳ (0)