Янгиқўрғон тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ташаббуси билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим одатдагидек Намангандаги ушбу туман марказида эмас, қўшни Қирғизистон билан чегарада жойлашган чекка Кўкёр қишлоғида бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Байрамона безатилган Кўкёр маданият ва аҳоли дам олиш масканига фахрийлар, ҳарбийлар, уларнинг оилалари, ёшлар таклиф этилди. Туман ҳокими ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни замонавий шарт-шароитлар билан таъминлаш маҳаллий бошқарув идоралари, шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг доимий диққат марказида бўлаётганини таъкидлади.
Бир гуруҳ ҳарбийларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Туман маданият ва спорт бўлими санъаткорлари, ҳаваскор ҳарбийлар, болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари иштирокидаги бадиий дастур эса йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)