Фантаст-ёзувчилар ўзларича 2017 йилни учар автомобиллар ва ер усти метролари билан тасаввур қилишган. Бу тасаввурлар амалга ошмаган бўлса ҳам, ким билади, балки яқин келажакда биз иситувчи курткани ёки гавдани автоматик тарзда машқ қилдирувчи кибер-костюмни кийиб кўрармиз?
Иситувчи кийим
Америкалик олимлар томонидан яратилган юпқа полимер плёнка туфайли совуқ пайтида бу кийим ўзида тўпланган қуёш энергиясини иссиқликка айлантириб бериш хусусиятига эга.
Кибер-костюм
Cyber suits рус олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Бундай кийимлар ёрдамида ҳар қадай ҳаракатларни, масалан, мусиқа асбобини чалишни, рақсга тушишни ва мушакларни машқ қилдиришни ўрганиш мумкин. Ҳатто гавданинг таянч-ҳаракатлантирувчи функциясини даволаса ҳам бўлади.
3D босма
Сиз 3D принтерлари тўғрисида эшитган бўлсангиз керак. Ҳозирги кунда алоҳида дизайнерлар томонидан бундай принтерлар ёрдамида яратилган либослар тўплами намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)