2017 йилда урфлар борасида турли хиллик кутилмоқда.
Леггинслар
80 йилларда телевизор орқали аэробика машқларини бажарувчи аёллар кийган леггинс яна қайтиб келди. Уларни кўйлак ёки узун туникалар ва қалин тагчармли оёқ кийимлари билан кийиш мумкин.
Неон (ёрқин ранглар)
Ҳар хил ёзувлар ва йирик принтлар ўрнини нозик гулли нақшлар эгаллади.
Нейлон
Бу йил нейлон матоси яна урфга кирди. Сиз ҳам нейлондан замонавий услубда тикилган либосларни бемалол танлашингиз мумкин.
Кенг елкалар
Сал қўпол ва кучли елкаларсиз кийимни тасаввур қилиш қийин. Сиз ҳам классик услубдаги костюмингиз ёки кичкина қора кўйлагингизни янги ижрода тасаввур қилиб кўринг.
Қандай кийинишни танласангиз ҳам, энг асосийси қулайлик ва оддийлик ҳисобланади.
Изоҳ (0)