13 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Туркия парламенти Эрдўғоннинг қўшимча ваколатлари тўғрисидаги қонуннинг асосий моддаларини маъқуллади. Бунда гап, хусусан, давлат раҳбарига буйруқларни парламентга кўриб чиқиш учун тақдим қилмасдан туриб, чиқариш имкониятини бериш ҳақида бормоқда.
2. Россиянинг Ту-154 самолёти бортидаги теракт тахмини истисно этилди. Экспертлар теракт ёки ердан ўққа тутилганидан билвосита бўлса-да далолат берувчи ҳеч бир омилни топмади.
3. Ўзбекистондан Ҳиндистонга январь ойининг дастлабки кунлари 300 тоннага яқин мош экспорт қилинди. Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юкланмоқда.
4. Буюк Британияда қор туфайли мактаблар ёпилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатга кучли циклон олиб келган кескин совуқлик ва қор туфайли авиаалоқа ва темир йўл алоқаси ҳам узилиб қолган.
5. Самвел Бабаян «терма жамоа принципларига тўғри келмайдиган» Темурхўжа Абдухолиқовни терма жамоа йиғинига таклиф қилди. Умуман, «Пахтакор»дан чиққан мураббий терма йиғинига «Локомотив»дан тўққиз ўйинчини таклиф қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)