Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 11 январь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сиддиқов билан учрашув ўтказди, деб ёзади «Газета.uz» Қирғизистон элчихонаси сайтига таяниб.

Фото: Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Томонлар пойтахтларнинг савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, қўшма корхоналар ташкил қилиш, турли соҳаларда, жумладан, уй-жой ва коммунал ҳамда транспорт соҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар ва давра суҳбатлари ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, яқин келажакда икки давлат пойтахтлари маданият кунларини ўтказиш муҳокама этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар