11 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таваллуд куни муносабати билан «Оқсарой» Ислом Каримов музейи сифатида иш бошлайди. Ислом Каримов 1938 йил 30 январь куни таваллуд топган эди.
2. Фото: Барак Обама кетмоқда. АҚШнинг 44-президенти 10 январь оқшомида хайрлашув нутқи билан чиқиш қилди.
3. BuzzFeed Россия махсус хизматларида Дональд Трампни обрўсизлантирувчи маълумотлар борлигидан далолат берувчи ҳужжатларни чоп этди. Хабар беришларича, ҳужжатлар Буюк Британиянинг МИ-6 разведкаси собиқ жосуси томонидан тайёрланган.
4. Тошкентдаги қатор кўчаларга янги номлар берилди. Масалан, Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси, бошқа туманда ҳам шу номли кўча борлиги сабабли, Дилсарой деб қайта номланди.
5. 19 мамлакат Россияни барча халқаро спорт мусобақаларидан четлатишга чақирди. Ҳаммасига Макларен комиссиясининг Россиядаги допингни қўллаш амалиёти билан боғлиқ ҳисоботи сабаб.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)