2017 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган Умумий мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Фанлар академияси академиклари, директорлар кенгаши аъзолари иштирок этди, деб ёзади академия расмий сайти.
Сўзга чиққан академиклар М.С.Салоҳиддинов, С.Ш.Рашидова, Р.А.Зоҳидов, Б.М.Беглов, Б.А.Назаров, А.А.Асқаров, Н.Р.Юсупбеков, А.А.Абдуллаев, профессор Ш.А.Эгамбердиев Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан мамлакат илм-фани ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш баробарида академик фан олдида турган бир қатор долзарб масалаларни белгилаб олди. Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентлигига сайлаш учун академик Б.С.Йўлдошевнинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Академик Йўлдошев Беҳзод Содиқович навбатдаги муддатга Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга мурожаат қабул қилинди.
Изоҳ (0)