Тармоқда Ghostek компаниясининг Galaxy S8 смартфони учун ишлаб чиққан ғилофи акс этган фотосурат пайдо бўлди. Унда апрель ойида чиқадиган янги Samsung дизайни билан танишиш мумкин, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Аксессуарлар ишлаб чиқарувчилари бўлажак ускуналар ҳақида олдиндан маълумот олади. Бундан кўзланган мақсад релиз пайти харидорлар янги смартфонлар учун ғилофларга эга бўлишидир. Шу боис бундай компаниялар янги ускуналар ҳақидаги инсайдерлик ахборот манбаси ҳисобланади.
Шу билан бирга, ҳали ушбу расмнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайдиган аниқ манбалар йўқ. Баъзилар унинг сохта эканлигини истисно қилмаяпти.
Бир муддат илгари Samsung Galaxy S8 нинг илк рендерлари эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)