«Хаббл» астрономик обсерваториянинг ACS камераси ғайриоддий қора туйнук суратини олди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У таратаётган нур объектнинг тури ва ҳажмига мос эмас.
Сурат марказида RXJ1140.1+0307 спирал галактикасини кўриш мумкин. У Ердан қарийб бир миллиард ёруғлик йили масофасида жойлашган.
Олимлар таъкидлашича, агар олинган маълумотлар тўғри бўлса, ушбу галактика марказидаги қора туйнук физика қонунларига зид келади. Галактика ҳажми энг кичик бўлган қора туйнуклардан бирининг атрофида жойлашган, аммо таралаётган ёруғлик анча йирикроқ объектга мувофиқ келади.
Тахмин қилинишича, қора туйнукни галактика ичида қоплаб турган аккреция дискининг ички ва ташқи қисмлари оралиғида алоҳида ўзаро таъсир механизмлари амал қилади. Улар ҳақида ҳозирча деярли ҳеч нарса маълум эмас, мутахассислар эса галактикадаги ушбу ҳодисага аниқлик киритишга интилмоқда.
Изоҳ (0)