• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    iPhone’лар пайдо бўлгунича қандай яшаганмиз? Gif-суратлар орқали тушунтирамиз

    Бунга ишониш қийин, бироқ бундан 10 йил аввал — 2007 йилнинг 9 январь куни Стив Жобс жаҳон аҳлига биринчи iPhone’ни кўрсатган эди. 10 йил-а! Ваҳоланки, ҳаммаси худди кеча бўлгандек. Яна бир нарсага ҳам ақл бовар қилмайди — смартфонларсиз дунёни кўрмаган бутун бир авлод туғилиб, қарийб вояга етиб бўлди.

    Meduza нашри iPhone’лар давригача ҳаётимиз қандай бўлганини ёдга олди. Бу ҳақда ҳали фарзандларингизга ҳам айтиб берсангиз бўлади.

    Энг асосийси — одамлар экранга қарамасди. Қаҳвахонада ҳам одамлар бир-бири билан юзма-юз мулоқот қиларди. Таътилда ҳам. Ҳатто туғилган кун оқшомларида ҳам! Доимий равишда.

    ZFNHm5BNWY1OUcUEwH0kTg

    Концертларга борсангиз, юзлаб экранчалар саҳнани томоша қилишга халал бермасди.

    7gtBMsJbk60krObbgFAesA

    Қандайдир чиройли нарсани кўриб қолсангиз, уни Instagram’да кўрсатиш учун телефонни қўлга олмасдингиз. Чунки Instagram’нинг ўзи йўқ эди, телефонда олинган суратларни эса сурат дейишга тил бормасди.

    L706bvYE7rKzCC6fBMh8OA

    Айтмоқчи, ижтимоий тармоқлар ҳам деярли йўқ эди (Facebook бўлган, лекин у ҳақда Ўзбекистонда ҳеч ким деярли ҳеч нарса билмасди), бўлганларидан ҳам фақат компьютерлар орқали фойдаланилар эди. Одамлар асосан SMS’лар воситасида мулоқот қиларди. Ҳа, ICQ ҳам бор эди.

    3RZjJ0LspMRsr5yMj8uSoQ

    Такси масаласида ҳам етарлича муаммолар бор эди. Биринчидан, таксиларнинг ўзи ҳам деярли йўқ эди. Таксига мобил дастурлар орқали буюртма бера олмасдингиз, чунки мобил дастурларнинг ўзи бўлмаган. Сиз йўлга чиқиб, киракашни тўхтатардингиз ва унга йўл кўрсатиб кетардингиз. Чунки навигаторлар ҳам йўқ эди!

    FKdIH7KScN4jGiOrRAYqpA

    Мобил банклар йўқ эди. Шу сабабли ҳамма навбатда турарди. Пулни тезда кимгадир ўтказиб бериш керакми? «Нақд пулдан олинг!», — деган замонлар...

    f9nh6cDKfEDMEGMt1a0Bhg

    Ҳа-я, селфи ҳам йўқ эди. Унинг йўқлиги ҳатто яхшиликка бўлган, шекилли.

    Лекин фотоаппаратлар бор эди. Яна, mp3-плеерлар ҳам. Ҳаётнинг ҳар бир лаҳзаси учун алоҳида бир гаджет кўзда тутилган эди.

    Apple Music сингари стриминг-хизматлари умуман йўқ эди. Чунки мобил интернет деярли ишламасди.

    LB_cR6zqyHLFU5pRRV53DA

    Ҳозир биз ҳаммамиз севиб ўйнайдиган ўйинлар ҳам йўқ эди. Angry Birds, Temple Run, Fruit Ninja, «2048» — буларнинг бари iPhone’дан кейин пайдо бўлган. Уларнинг ўрнига Nokia телефонларида «Илон изи» бор эди.

    d8Jl6D2YsaoZwX-LIUgRlA

    Биласизми, яна нима бўлмаган? Қувватлантирувчи қурилмалар (зарядкалар). Йўқ, улар бўлган, албатта. Лекин ҳозиргидек муҳим аҳамиятга эга эмас эди — чунки телефонлар бир неча кунлаб ишлайверар ва уларнинг қуввати тугамасди. Биласизми нимага? Чунки телефонлардан фақат қўнғироқлар ва SMS’лар учун фойдаланиларди!

    SMS’лар ҳақида. Агар сиз лотин ёзувида «нон» деб ёзишингиз керак бўлса, олти рақамини аввалига икки марта босишингиз, бир сония кутиб туриб яна уч марта босишингиз, яна бир сония кутиб туриб, энди яна икки марта босишингиз керак бўларди (шу сўзни кирилл ёзувида ёзмоқчи бўлсангиз, айтилган амалларни олтининг ўрнига беш рақами билан қиласиз). Чунки барча ҳарфлар 10 рақам тугмасига киритилган эди.

    Айтганча, iPhone’лар давридан аввал «Дарё» ҳам бўлмаган. Лекин Стив Жобс ҳаёт эди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    10.01.2017, 14:04   Изоҳ (0)   67557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Verizon билан олди-сотди якунлангач, Yahoo! ўз номини ўзгартиради

    10.01.2017, 11:55

    CES 2017: буюмларнинг таркибини аниқлай оладиган Changhong H2 смартфони тақдим этилди

    09.01.2017, 14:34

    Нью-Йорк метросининг барча бекатлари мобил алоқа сигнали ва бепул Wi-Fi билан таъминланди

    09.01.2017, 13:50

    Apple ўз раҳбарларининг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди

    07.01.2017, 15:57

    Учта экранга эга биринчи ноутбук тақдим этилди (фото)

    07.01.2017, 15:22

    Ўзбекистон вакиллари радиоалоқа бўйича Бутунжаҳон семинарида иштирок этди

    07.01.2017, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.