Камбағаллик — Россия иқтисодиётининг асосий муаммоларидан биридир. Бу ҳақда мамлакат иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин «Коммерсантъ’» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Бу фақат ижтимоий муаммо эмас, балки иқтисодий ўсишга ҳам жиддий таҳдиддир, зеро бугун бизда кам таъминланганларнинг кўпчилик қисми болали оилалардир», — деди амалдор.
Бошқа жиддий қийинчиликлар қаторида у демографик инқирозни, инвестициялар ҳажмининг чекланганлигини, халқаро кооперация ва экспорт йўлидаги тўсиқларни, транзакцион харажатларнинг даражаси юқорилигини, шунингдек, иқтисодиётнинг каттагина қисми сояда эканлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)