Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вашингтон АҚШ ёки унинг иттифоқдошларига хавф туғдиргудек бўлса, Шимолий Корея ҳудудидан учирилган ракеталарни уриб туширишга тайёр. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер NBC телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Эштон Картер.

Эштон Картер.
Фото: EPA
Уларнинг ядро қуроли ва баллистик ракеталарни яратиш бўйича дастури биз учун жиддий таҳдид ҳисобланади. КХДР баллистик ракеталари биз ва иттифоқдошларимиз учун хавф туғдирса, уриб туширилади.

Эштон Картер, Пентагон раҳбари

«КХДР ракеталари бевосита синов чоғи уриб туширилиши мумкинми?» деган саволга АҚШ мудофаа вазири «бу фақат ракеталар бизнинг ёки иттифоқдошларимиз ҳудудига қарата учирилганида амалга оширилади», деб қўшимча қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяга қочиб ўтган шимоллик собиқ дипломат Тхэ Ён Хе КХДРнинг 2017 йили АҚШга зарба беришга қодир ядро каллакли баллистик ракета яратиш режаси ҳақида маълум қилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар