Сурия ҳукумати душманлар устидан ғалаба қозониш сари ишонч билан қадам ташламоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Башар Асад Франция ОАВлари, жумладан, France Info телеканали ва RTL радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Урушнинг ҳал қилувчи палласига кирдик, ғалабага эришиш йўлидамиз. Барча террорчиларни йўқ қилгандан сўнг ўзимизни тўла ғалаба қозонган ҳисоблаймиз. Тинч аҳоли охир-оқибат жангарилардан озод қилинади. Сурия давлати фуқаролар террорчилар измида қолишига йўл қўймайди», — дея таъкидлади Асад.
Маълумот учун, француз журналистлари Сурияга ташриф буюрган Франция парламентининг уч депутатидан иборат норасмий делегацияга ҳамроҳлик қилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)