McDonald’s Corp. компанияси Хитой ва Гонконгдаги бизнесининг 80 фоизини сотади, деб ёзади «ТАСС» CITIC Group ва Carlyle Group компаниялар консорциуми баёнотига таяниб.
Сотилаётган пакет 2,08 миллиард долларга баҳоланмоқда. CITIC 52 фоиз, Carlyle Group эса 28 фоизга эга бўлади. Америка корпорацияси акцияларнинг 20 фоизини ўзида қолдиради. Ҳамкорлик доирасида беш йил давомида Хитойнинг кичик шаҳарларида 1,5 мингдан ортиқ McDonald’s тармоғи ресторанларини очиш режалаштирилмоқда.
Экспертлар фикрича, олди-сотди Америка компаниясига Хитой бозоридаги рақобат курашида ёрдам беради.
Изоҳ (0)