Шри-Ланка жанубидаги Хамбантот шаҳрида юз берган тартибсизликларда 21 киши, шу жумладан, бир неча полициячи жабрланди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳар яқинида саноат зонасининг очилиши пайтида тўқнашувлар юз берди. Очилиш маросимида мамлакат бош вазири Ранил Викрамасингхе иштирок этди.
Халқ орасида ҳукумат янги саноат зонаси учун маҳаллий аҳолининг ҳамда шу ердаги буддавий ибодатхонасининг ерларини давлат тасарруфига ўтказиши ҳақида мишмишлар пайдо бўлди. Бундан норози аҳоли вакиллари маросим бўлаётган томонга йўл олганида ҳукумат тарафдорлари уларни тошбўрон қилди, бунинг натижасида тўполон келиб чиқди.
Полиция вакиллари аралашиб, томонларни ажратди.
Изоҳ (0)