Хитой Марказий банки юань курсини барқарорлаштириш учун охирги вақтда хорижий валюта миллий захираларини доимий тарзда қисқартиришига тўғри келмоқда. Бу ҳақда мамлакат давлат валюта бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Валюта бозоридаги операциялар ва инвестиция активлари нархлари тебраниши, долларга нисбатан курснинг ўзгариши ўз таъсирини кўрсатди», — дейилади бошқарма баёнотида.
Хитой валюта захиралари охирги ярим йил мобайнида қисқариб бормоқда. Декабрда улар 2011 йил февралидан бери минимал даражагача пасайиб, 3 триллион доллардан бироз ошиқ суммани ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)