Франция полицияси ўз-ўзини республика деб эълон қилган Косово собиқ бош вазири Рамуш Харадинайни Сербия ордери бўйича ҳибсга олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Харадинай Франция шарқидаги Базель-Мюлуз аэропортида қўлга олинди.
Сербия уни 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган собиқ Косово провинциясида партизанлик ҳаракатига раҳбарлик қилгани учун, ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайди.
Косово ташқи ишлар вазирлиги ҳибсни номақбул деб атади ва Харадинайни озод қилиш учун бор чораларни ишга солишини маълум қилди.
Изоҳ (0)