АҚШ разведка хизматлари Россиянинг хакерлик ҳужуми орқали олинган материаллар учинчи шахслар воситасида WikiLeaks сайтига бериб юборилишига алоқадорлигини исботловчи далилларни қўлга киритганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters америкалик мансабдорларга таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, далиллардан иборат маъруза АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обамага 5 январь, сайланган президент Дональд Трампга эса 6 январь куни тақдим этилиши керак эди, аммо баъзи мансабдорларга кўра, ҳужжат устидаги ишлар ҳамон давом этмоқда.
Изоҳ (0)