Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида 4 январь, чоршанба куни ўтказилган рейдлар чоғида 25 фаластинликни қўлга олди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Армия, чегара полицияси ва умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК) ғарбий қирғоқда 25 фаластинликни қўлга олди. Улардан 16 нафари террорчилик фаолиятига алоқадорлик ва зўравонлик акцияларида қатнашишда гумон қилиниб, қидирувда эди», — дея хабар беради матбуот хизмати. Исроил телевидениеси ҳибсга олинганларнинг 9 нафари ҲАМАС фаоли эканлигини билдирди.
Бу Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги оммавий ҳибсларнинг иккинчи куни бўлиб, 3 январь, сешанба куни исроиллик ҳарбийлар 34 фаластинликни қўлга олганди. Улардан 24 нафари қидирувда, 12 нафари эса ҲАМАС фаоли бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)