Франциянинг «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен евроҳудудга кирувчи мамлакатларни ягона валюта — евродан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ле Пенга кўра, Евроиттифоқ евро жорий этилгунча фойдаланишда бўлган умумий валютага қайтиши лозим. Гап евроҳудуд аъзолари нақд тўловсиз ҳисоб-китоблар учун қўллаган синтетик валюта — экю ҳақида кетмоқда.
«Миллий фронт» етакчиси 2017 йил баҳорида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ғолиб чиққан тақдирда, Франциянинг ташқи қарзи янги валютада қайта ҳисоб қилинишини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)