Хитой ҳукумати коррупцияда айбланаётган ва хорижда яширинаётган мансабдорлардан 2014—2016 йилларда ноқонуний тарзда ўзлаштирилган 8,54 миллиард юань (1,2 миллиард доллар) ҳажмидаги маблағларни мусодара қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашга оид маърузасига таяниб.
Расмий ҳужжатга кўра, 2016 йил давомида ХХР ҳукуматининг барча эшелонларида «чиркин элементлар»га қарши кураш кучайишда давом этган: ўтган январь—августда ҳукумат 26 минг нафар амалдорларга нисбатан иш қўзғаган ва ҳибсга олган, бу бутун 2013 йилдаги кўрсаткичдан ҳам кўпроқдир.
Маърузага мувофиқ, хитойлик мансабдорларнинг 90 фоизга яқини ХХР олий раҳбариятининг давлат органларида қонунбузарликлар ва ваколатлар суиистеъмолига нуқта қўйиш бўйича шафқатсиз ҳукумат чораларига ишонч билдирган.
Изоҳ (0)