КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги алоқаларни яхшилаш корейс халқи тақдири билан боғлиқ энг муҳим вазифа ҳисобланади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» марказий газетасида чоп этилган мақолада айтилади, деб ёзади «ТАСС».
Нашр фикрича, икки томон ярашган тақдирдагина Корея ярим оролида мустаҳкам тинчликка эришиш ва ватанлар бирлашиши учун имконият юзага келади. «Шимол ва Жануб ўртасида шубҳа ва адоват сақланиб қолиши тарих ва келажак авлод олдидаги жиноятга тенгдир», — дейилади мақолада.
Газета барча корейсларни «Шимол ва Жанубнинг бирлашишига тўсқинлик қилаётган кучларга биргаликда қаршилик кўрсатиш учун бирлашиш»га чақирди.
Изоҳ (0)